Сафарга чиқаётган инссони дуо қилиш

Ассалому алайкум! Узоқ сафарга чиқаётган инсонни «Парвардигор фалончини Сенга омонат топширдим. Зеро Сен омонатга хиёнат қилмайдиган Зотсан. Уйга соғ-омон қайтишини насиб эт» деб дуо қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ القاسم بن محمد، يقول: كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عُمَرَ فَجَاءَهُ رَجُلٌ، فَقَالَ: أَرَدْتُ سَفَرًا، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: «إنْتَظِرْ حَتَّى أُوْدِعَكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوْدِعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِيْنَكَ، وَأَمَانَتَكَ، وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ." Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: «Сафарга чиқмоқчиман» деди. Шунда ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Кутиб тур, токи мен сени Расулуллоҳ бизни кузатганларидек кузатиб қўяман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва хавотима амалика», деб бизни кузатар эдилар. Дуонинг маъноси: «Мен сизнинг динингизни, омонатингизни ва амалларингизнинг хотимасини Аллоҳга топшираман». Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:39 | Савол-жавоблар | 171 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar