Қабристон эди

Ассалому алайкум! Бу саволни онамнинг илтмослрига биноан ёзмоқдаман. Биз ҳовлида яшаймиз, ҳовлимиз олдин қабристон бўлган экан. Шу сабабми оиламизда 2 киши кeтма-кeт вафот этишди. Уйимиз олдин қабристон бўлгани бизга таъсири борми? Агар бўлса ундан қандай фориғ бўлишимиз мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ер юзининг ҳамма жойи қабристон бўлган. Буни вафот этган кишиларга ҳеч қандай таъсири ҳам, алоқаси ҳам йўқ. Бу Аллоҳ таолонинг тақдири. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:40 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar