Қиз бола

Ассалому алайкум! Қиз болани шайтон дейди. Бу гап ҳақида маълумот борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: المرأة عورة فإذا خرجت استشرفها الشيطان. رواه الترمذي Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аёл киши авратдир, қачон(ташқарига) чиқса, шайтон (хурсанд бўлиб) кутиб олади” дедилар". Термизий ривоят. Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида “Аёл киши беркитилиши керак бўлган авратдир. Қачон у кўчага чиқса, шайтон уни кишилар кўзига зийнатли қилиб кўрсатади. Уни ва у билан эса бошқаларни фитнага солишга тушади” деганлар. وقال المناوي في فيض القدير: النساء أعظم حبائل الشيطان وأوثق مصائده فإذا خرجن نصبهن شبكة يصيد بها الرجال فيغريهم ليوقعهم في الزنا، فأمرن بعدم الخروج حسماً لمادة إغوائه وإفساده. انتهى Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қодийр” китобида : “Аёллар шайтонни энг узулмас арқони ва пухта тузоғидир. Аёл киши кўчага чиқиши билан шайтон улар билан эркакларни овлайди. Зино қилишга қўзғайди. Фитна-фасоднинг олдини олиш учун заруратсиз чиқмасликка буюрилганлар” дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:47 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar