Намозга бепарволик
Ассалому алайкум! 5 вақт намоз ўқиб, орада ҳар хил шароит туфайли 1 вақт намоз қолиб кетса, қазосини Пешин намозига қўшиб ўқийман дейману пешин намозини ўқимай қолсам шу-шу намоз ўқишни тарк этаман. Орадан вақт ўтгандан сўнг яна намоз ўқишни бошлаб кетаман. “Намоз ўқиб ва уни тарк этиб яна қайтиб бошласа жудаям катта гуноҳ, бундай ўқигандан ўқимаган яхши” дейишган. Намозни ўқиб тарк қилиб яна қайта ўқиш ҳақида маълумотга эга эмасман. Иложи бўлса шу ҳақида ҳадис оятларда нималар дейилганлигини айтиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Баъзи кишилар “бундай ўқигандан ўқимаган яхши” дейиши иймонга хатарли гапдир. Чунки Аллоҳ таоло фарз қилган амални “қимаган яхши” дейиш куфр бўлади. Аксинча “битта ҳам қолдирмай ўқишга ҳаракат қил” дейишлари керак. Намоз ўқиш тарафидаги мунофиқликнинг ўрнига ўқимаслик тарафидаги мунофиқликни бартараф қилиш керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 198 | Долзарб саволлар