Никоҳ тўй ҳақида

Ассалому алайкум! Тўй куни бўладиган урфлар, яъни “тушурди” ҳақида тушунча берсангизлар. “Тушурди” куни келинни куёв ўнг елкасида кўтариб машинадан ўз уйига олиб кириб қўяр экан. Бу мумкинми? Умуман олганда ўша “тушурди” қандай бўлса Аллоҳга ёқадиган бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ ҳолатда бажо келтирилса Аллоҳга ёқадиган бўлади. Ҳакима аёллардан бири заковат тарзида : “Кўплаб ажрашаётган аёлларнинг янги келин қилиб тушириб келаётган уйига “Бисмиллааҳир Роҳманир Роҳийм” деб ўнг оёғи билан киришнинг ўрнига куёвнинг елкасида орқаси билан кириши сабаб бўлса керак” деган экан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar