Аёлига сабр қилиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар эр хотинига Аллоҳ буюрган ибодатларни бажаришни тушунтирса, тарғиб қилса, авратини беркитиб юришга буюрса, бироқ хотин ҳар ҳил баҳоналар билан айтганларини ортга сурса, авратини тўлиқ беркитмаса, оилада тортишув бўлганда эрга гап қайтарса, бетгачопарлик қилса, бундай хотин билан яшашда давом этиш жоизми? Ёки бундай ҳолатда талоқ берган афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўртада болалар бўлса тарғиб қилишда бардавом бўлиши керак. Аслида хотинни тўғри йўлга бошлашнинг калити оилада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига қилган суннатларини жорий қилишдир. Аёл кишининг табиатида қайсарлик деган нарса бор. Бир эшикдан кирмоқчи бўлсангиз қайсарилик қилса уни очишга уринманг. Бошқа томондан ҳаракат қилинг. Аёлингизни солиҳа аёллар ҳузурига олиб боринг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:10 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar