Шу иши рибо эмасми?

Ассалому алайкум! Бир киши ер ёнғок уруғини одамларга бериб, ер ёнғок тайер бўлиб пишгандан сўнг, нархи ўн минг сўмдан олар экан. Мени қизиқтирган нарса, одамларга ер ёнғоқни бераётган вақтида бозор нархи 5000 сўм олаётган вақтида эса 10000 сўм. Шу иши тўғрими? У одам намозхон бўлмаганида бу саволни бермаган бўлар эдим. Тушунтирдим, тушунди. Агар ишим нотўғри бўлса одамларни рози қиламан деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаган яхши. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:55 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar