Қаттиқ қўрқиб, умид сўниш
Ассалому алайкум! Мен қаттиқ қўрқиб, умидларим сўниб кетябди. Намозларни ҳам ташлаб қўйябман. Яшагим келмай қаерга қочишни билмай ўзимни қўярга жой топа олмаябман. Менга ўргатинглар нима қилсам жаҳаннам азобидан умуман унга киришликдан ўзимни сақлаб қолсам бўлади. Аввало Аллоҳ сақловчи лекин исломда йўли бордир ундан ўзини сақлашни. Саволни Роббисига кўп осий бўлган банда бермоқда. Менга жаҳаннамдан сақлаб қолувчи амалларни айтиб беринглар илтимос шуларни маҳкам тутай.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозни тўкис адо қилинг, рамазон рўзасини тутинг, закот беринг, ҳаж қилинг. Бандаларнинг ҳаққига зарра миқдорича ҳам хиёнат қилманг. Бирор кимсани ноҳақ ҳафа қилманг. Ота-онангизни рози қилинг, силаи раҳмни боғланг. Қалбингизда бирор кимсага нисбата адоват сақламанг. Касбингизни Аллоҳ учун пухта қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутинг. Тунги намозларни қоим қилинг. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида бундай марҳамат қилади.إِنَّ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْقَانِتِينَ وَالْقَانِتَاتِ وَالصَّادِقِينَ وَالصَّادِقَاتِ وَالصَّابِرِينَ وَالصَّابِرَاتِ وَالْخَاشِعِينَ وَالْخَاشِعَاتِ وَالْمُتَصَدِّقِينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّائِمِينَ وَالصَّائِمَاتِ وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللَّهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيمًا 35. Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Ушбу ояти каримада келтирилган сифатларнинг ҳар бири ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга жуда ҳам зарур бўлганидек, уларнинг ҳаммаси жамланиб, ҳамма мўмин-мусулмонларнинг умумий сифатларига айланиши ҳам зурурдир.
«…муслимлар ва муслималар...»
Яъни бору будлари билан ўзларини бутунлай Аллоҳ таолога таслим қилган, Исломнинг амрларига тўла бўйсунган эркаклар ва аёллар.
«...мўминлар ва мўминалар...»
Яъни Аллоҳга ва иймон келтириш лозим бўлган барча нарсаларга Аллоҳ айтганидек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатганларидек иймон келтириб, тасдиқловчи эркаклар ва аёллар.
«...давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар...»
Иймон ва Исломдан сизиб чиққан бу итоат доимий бўлиши билан бирга, инсоннинг ўз розилиги билан ичдан отилиб чиққан итоат ҳам бўлади. Ташқи мажбурият юзасидан келиб чиққан эмас. Бу итоат сокинлик билан, ишонч билан бўладиган итоатдир.
«...садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар...»
Сўзларида, ишларида, ниятларида ва иймонларида садоқатли эркак-аёллар. Сўзда садоқатли бўлиш рост сўзлаш, ёлғон гапирмасликдир. Гўзал сифатлардан бири – ростгўйлик ҳар бир эркак-аёл учун олий сифатлардан бўлиб келган. Ростгўйлик иймоннинг аломатидир. Ким ростгўй бўлса, нажотга эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларидан бирида: «Ростгўйликни лозим тутинглар. Албатта, ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга. Ёлғондан сақланинглар. Албатта, ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга. Инсон рост гапирса, ростгўйликни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқлардан бўлиб ёзилади. Агар одам ёлғон гапирса, ёлғонни ихтиёр қилаверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоблардан бўлиб ёзилиб қолади», – деганлар.
«...сабрли эркаклар ва сабрли аёллар...»
Сабр ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон эркак-аёлга лозиму лобуд сифатдир. Бу улкан хислатсиз инсон мўмин-мусулмонлик таклифларини, буйруқларини адо эта олмайди. Инсон бошига тушган мусибатларга бардош бериши керак. Орзу қилгани олий мақомларга етиш йўлидаги ишларда сабрли бўлиши лозим. Турли синовлардан, машаққатлардан фақат сабр ила ўтилади.
«...хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар...»
Оятда «хушуъ» сўзи ишлатилган, бизнинг тилимизда унинг маъносини бир сўз билан англатиб бўлмайди. «Хушуъ» сокинлик, хотиржамлик, шошмаслик, виқор ва тавозуъ маъноларини ўз ичига олади. Бу сифат ҳам қалбга, ҳам аъзоларга тегишли сифатдир. Яъни «хушуъ» инсоннинг бутун борлиғи билан Аллоҳ таолонинг улуғлигини, ҳайбатини ҳис қилиб туришидир.
«...садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар...»
Садақа қилиш молиявий ибодат ҳисобланади. Садақа заифҳол, муҳтож кишиларга ёрдам беришдир. Садақа қилиш бахиллик дардидан покланишдир. Садақа инсоннинг иймонини тасдиқловчи нарса бўлгани учун ҳам «садақа» деб номланган. Зеро, араб тилида «садақа» сўзи «тасдиқлаш» маъносини билдиради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида: «Садақа худди сув оловни ўчирганидек, гуноҳларни ўчиради», – деганлар.
«...рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар...»
Рўза юқорида зикр қилинган барча сифатларни пайдо қиладиган ва қувватлантирадиган амалдир. Рўза орқали мусулмон эркак ва аёлнинг иймони, итоаткорлиги, ростгўйлиги, сабри, хушуъ-хузуъси, садақа қилишга рағбати кучаяди. Рўза тўғрисида қанча кўп гапирсак, шунча оз. Фақат битта ҳадиси шарифни эслаб ўтамиз.
Имом ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза баданнинг закотидир», – деганлар.
Яъни, рўза танани покловчи нарсадир, деганлар. Бу ҳадиси шариф Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари, десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Мана, ушбу ҳадиси шариф айтилганидан буён ўн тўрт аср ўтиб, Исломдан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан хабари йўқ ғайридин олимлар рўза (ихтиёрий оч қолиш) кишининг баданини озиқ-овқат, ичимлик, нафас олиш ва бошқа сабаблар билан тўпланиб қолган ифлослик, чиқинди, туз каби зарарли моддалардан тозалашини исбот қилдилар. Ҳа, рўза инсоннинг руҳини, зеҳнини, ақлини, танасини, аъзоларини, қонини, барча-барча жиҳатларини поклайди. Рўзанинг бошқа фойдалари ҳам кўп. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бирида у зотнинг «Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким жинсий алоқага қодир бўлса, уйлансин. Албатта, уйланиш кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Албатта, рўза унинг учун шаҳвоний кучни кесувчидир», деганлари ривоят қилинган. Оятда рўзадорлик сифатидан кейин фаржни сақлаш келаётгани ҳам бежиз эмас.
«...фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар...»
Яъни жинсий аъзоларини ҳаромдан сақлайдиган эркаклар ва аёллар. Бу ҳам покликнинг энг олий босқичларидандир. Зинодан, бошқа ҳаром жинсий алоқалардан фаржини сақлаш мўмин-мусулмонликнинг белгиларидандир. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломнинг ҳадисларидан маълумки, ҳар бир одам боласи соф фитрат ила, яъни муслим бўлиб туғилади. Инсоннинг соф фитрати, шайтон васвасаси ила бузилмаган табиати эса ҳар қандай қинғир ишлар, ҳаром-хариш нарсалардан, хусусан, зинодан ҳам хазар қилади. Бинобарин, зинонинг ҳар қандай кўринишидан сақланиш мўмин-мусулмон эркагу аёлларнинг энг муҳим сифатларидандир.
«...Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар...»
Аллоҳни кўп зикр қилиш юқорида зикр этилган ва зикр этилмаган сифатларнинг юзага келишига ва бардавом бўлишига асосий омилдир. Аллоҳни кўп зикр қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун зарурий амаллардандир.
Ибн Абу Ҳотим Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки эр киши кечаси хотинини уйғотса ва икковлари икки ракъатдан намоз ўқисалар, ўша кеча Аллоҳни зикр қилган эркаклардан ва зокира аёллардан бўладилар», – деганлар. Ҳа, зокирлик даражаси олий мартабадир. Зокирлик мақоми олий мақомдир. Ҳар бир мусулмон эркак зокирлик сифатини эгаллаши лозим. Ҳар бир муслима зокира деган сифатга эга бўлиши керак.
«...ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
Яъни Аллоҳ таоло мазкур сифатларга эга бўлган ҳар бир эркакнинг ва ҳар бир аёлнинг гуноҳларини бу дунёнинг ўзидаёқ кечиришга тайёр, у дунёда эса уларга ажр қилиб, жаннатни шай этиб қўйган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар