Силаи раҳм масаласи
Ассалому алайкум! Ватандан узоқдамиз. Бу ерда мен билан бирга отамнинг укаси ишлайди. Шу одамнинг гапларини эшитсам қалбим сарғаяди ва хафа бўламан. Унга насиҳат масаласига келсак, ёши катта одам, менинг гапимни гап деб қабул қилмайди. Бошқалар орқали бирор нима ўргатиш ҳам қийиндир (чунки қолган кўпчилик қариндошларимиз ҳам материалист). Шу ерда ҳам, уйга борганимда ҳам, шулар даврасида бўлсам хаёлим гапларини эшитмаслик, айтганларини ўзимга қаттиқ олмасликда бўлади. Бутун қувватим шуларга қарши туришга сарфланаётгандек. Ўзларига бирор қаттиқ гап айтмайман. Уларни беҳурмат ҳам қилмайман. Аммо суҳбатларига аралашмайман, бирор гап демайман. Хаёлим ўзимни асраш, тезроқ узоқлашишда бўлади. Мен бундай одам билан мулоқотда фақатгина саломлашиш, савол сўраса жавоб қайтариш кабилар билан кифоялансам бўладими? Шундай юришга рухсат борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:59 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:59 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш