Гуноҳнинг таъсири

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, фарзандни қилган гуноҳларининг касри ота-онасига уриши мумкинми? Масалан: Фарзанд гуноҳ иш қилса, ота-онаси касал бўпқолиши кабилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ота-она, фарзандларнинг ҳаққларидан иборат бўлган Аллоҳни танитиш, динни таълим бериш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннат ва сийратларини ўргатиш каби вазифаларини адо қилмаган бўлсалар ота-она фарзанднинг гуноҳидан тенг насибадор бўладилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar