Ота-она ва ароқ
Ассалому алайкум! Менинг ота-онам кейинги пайтлари жуда кўп ароқ ичадиган бўлишди. Иккаласи қўшилиб бир ичса камида 10 кун ичишади. Менга пул бериб ароқ ёки пиво олиб кел деб буюради. Мен ҳар олиб келган пайтимда жуда қийналаман. Шуни олиб келиб берганим гуноҳ иш эмасми? Нима қилсам бўлади, уларни қандай қилиб тўғри йўлга солсам бўлади? Бир пайтлари жаҳлим чиқиб уришиб ҳам олиб, урушганим учун кейин яна афсус чекаман. Бунгаям менга гуноҳ ёзиладими? Агар ноўрин савол берган бўлсам сизлардан кечирим сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ). Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:08 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш