Интернетдаги саҳифалар

Ассалому алайкум! Ҳозирда ўзимизга керак бўлган диний маълумотларни интернет саҳифалари ҳамда плeй маркeт орқали телефонларга кўчириб олмоқдамиз. Бу маълумотларга ишонсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шубҳаланганингиздан олмай, ишончли жойлардан олинг. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:09 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar