Истихора дуосининг таъсири

Ассалому алайкум! Мeн бир ишни хайрсиз ёки хайрли эканлигини билиш учун истихора дуосини ўқидим. Лекин у ишни бошлаганимга анча бўлган эди. Истихора қилишимдан аввал ҳам вазият ёмонлашаётган эди, ҳозир ундан ҳам баттар ёмонлашди. Истихора қандай таъсир қилади? Бирданигами ёки бошида ёмон бўлиб, кeйинчалик яхши бўлиб кeтиши ҳам мумкинми? Мeн тушда оқ рангни ҳам қора рангни ҳам кўрганман. Буни қандай тушуниш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одатда бир ишни бошловчилар “шу ишим бўлсайди” деган ният билан истихора қиладилар. Аксинча инсон бўлишини хоҳлаши қанчалик даражада бўлса, ўзи учун зиён бўлса, ўша ишни бўлмаслигини ҳам шунчали хоҳлаши керак. Шунда истихора манфаатли бўлади. Чунки бандага нима яхшию, нима ёмонлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бўлмайди. Ишингизни шариатга мувофиқ қилгангиз ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:11 | Савол-жавоблар | 153 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar