Байрам нишонлаш
Ассалом алайкум! Азиз устозлар, мусулмон киши ўзининг оиласи учун муҳим ёки қадрли бўлган бирор кунни ҳар йили байрам қилиб нишонлаши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда неъмат берилганда неъматнинг шукронасини нишонлаш жоиз. Уйланганда валийма қилинади, фарзанд кўрганда ақийқа қилинади ва ҳоказо. Ҳатто Умар розияллоҳу анҳу “Бақара” сурасини ёдлаб тугатганларида туя сўйиб зиёфат қилиб берганларини ривоят қилишган. Лекин бир нарсани ҳар йили ушлаб олишга келсак, динга алоқаси бўлмаган нарсаларда жоиз. Бошқалари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:20 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш