Ҳаммом ва ҳожатхона одоби

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эркак киши ҳаммомда ювинганда авратларини ёпиб турадиган кийимда бўлишлари кераклигини биламиз, лекин бу ҳукмнинг аёлларга нисбатан тадбиғи қандай? Яъни аёллар ҳаммомда ювинганда танасининг қайси қисмлари ёпиқ бўлиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаммомнинг ўзи тўсилишга киради. ХОЛИ ЖОЙДА БИР ЎЗИ ЯЛАНҒОЧ ҒУСЛ ҚИЛИШЁКИ ТЎСИНИШ ҲАҚИДА. ТЎСИНИШ АФЗАЛ. وَقَالَ بَهْزٌ: عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «اللهُ أَحَقُّ أَنْ يُسْتَحْيَا مِنْهُ مِنَ النَّاسِ». تحفة: 11380 - 78/1 Баҳз отасидан, у бобосидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: «Ҳаё қилинишга одамлардан кўра Аллоҳ ҳақлироқдир»حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ نَصْرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنْ هَمَّامِ بْنِ مُنَبِّهٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ يَغْتَسِلُونَ عُرَاةً، يَنْظُرُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ، وَكَانَ مُوسَى يَغْتَسِلُ وَحْدَهُ، فَقَالُوا: وَاللهِ مَا يَمْنَعُ مُوسَى أَنْ يَغْتَسِلَ مَعَنَا إِلَّا أَنَّهُ آدَرُ، فَذَهَبَ مَرَّةً يَغْتَسِلُ، فَوَضَعَ ثَوْبَهُ عَلَى حَجَرٍ، فَفَرَّ الْحَجَرُ بِثَوْبِهِ، فَخَرَجَ مُوسَى فِي إِثْرِهِ يَقُولُ: ثَوْبِى يَا حَجَرُ. حَتَّى نَظَرَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ إِلَى مُوسَى، فَقَالُوا: وَاللهِ مَا بِمُوسَى مِنْ بَأْسٍ. وَأَخَذَ ثَوْبَهُ، فَطَفِقَ بِالْحَجَرِ ضَرْبًا». فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: وَاللهِ إِنَّهُ لَنَدَبٌ بِالْحَجَرِ سِتَّةٌ أَوْ سَبْعَةٌ ضَرْبًا بِالْحَجَرِ. طرفاه: 3404، 4799 - تحفة: 14708 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Бану Исроил яланғоч чўмилишар ва бир-бирларига қарайверишар эди. Мусо эса бир ўзи чўмилар эди. Улар: «Аллоҳга қасамки, Мусони биз билан чўмилишдан фақат унинг чурралиги тўсади», дейишди. У бир сафар чўмилгани бориб, кийимини бир тош устига қўйди. Шунда тош унинг кийимларини олиб қочди. Мусо: «Кийимимни бер, эй тош!» дея унинг изидан (чопиб) чиқди. Шунда Бану Исроил Мусони кўриб: «Аллоҳга қасамки, Мусода ҳеч қандай дард йўқ экан!» дейишди. У кийимини олди-да, тошни ура кетди».Абу Ҳурайра айтади: «Аллоҳга қасамки, у киши тошни уриб, унда олтита ёки еттита из қолдирган». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:28 | Савол-жавоблар | 217 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar