Чақалоқ

Ассалому алайкум! Чақалоқ бўйнидан келадиган ҳидни жаннат ҳиди дейишади шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! ريحُ الولدِ من ريحِ الجنةِ وبيتٌ لا تمرَ فيه يجوعُ أهلُه رواه عائشة أم المؤمنين ، نقله ابن عدي في الكامل في الضعفاء وحكم عنه بأنه : غير محفوظ "Боланинг ҳиди жаннатнинг ҳидидандир” деган ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган. Ибн Адий “ал-Камил” да бу ҳадиснини заифлар қаторида нақл қилиб,   “маҳфуз  эмас” деган. Муҳаддислар тилида саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўғридан-тўғри ривоят қилмаган ҳидисни “маҳфуз  эмас” дейилади. Бу ҳадисни кўплаб муҳаддислар заифга ҳукм қилганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:36 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar