Масҳ
Ассалому алайкум! Масх тортиш мавзусида жуда кўп уқиб чиқдим ва тушунганларимни умулаштириб қуйидаги ҳулосага келдим. Махсига масх тортиш ҳақида тортишув, тушунмовчилик йўқ экан. Аммо саволим бугунги кун аксар ҳолат замонавий пайпоқ ҳамда оёқ кийимлари ҳақида яни туфли ботинкалар(этик, сапожка полусапожка эмас) ва ҳоказо ҳақида. Саволлар битта мавзуга тегишли бўлгани учун уларни биргаликда беришга изн бергайсиз. Саволим қуйидагича. 1. Агар таҳоратли ҳолатда пайпоқ кийиб устидан оёқ кийими кийсам ва пайпоқ ҳамда оёқ кийимим тўпиқдан юқорида бўлса туфлимга масх тортсам буладими? Оёқ кийимига масх тортгандан кейин уни ечилса яни фақат намоз ўқиш учун таҳорат синадими?2. Агар оёқ кийимим (туфли, ботинка)тўпиқдан пастда бўлиб, пайпоқ тўпиқдан юқорида бўлсачи? Масх тортса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Масҳ тортиладиган оёқ кийим тупиқни тўлиқ беркитадиган бўлиши керак. Туфлига масҳ тортиш жоиз эмас. Полсапок ҳам беркитмайди. 2). Пайпоққа масҳ тортиш жоиз эмас. Аслида Қуръонда оёқни ювиш фарз қилинган. Кейинчалик енгиллик берилиб маҳсус шартлари топилган маҳсига масҳ тортишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/maqola/678
3 Май 2022, 00:32 | Савол-жавоблар | 174 | Таҳорат