Ғуслдаги фарз амал
Ассалому алайкум! Ғуслдаги фарз амаллардан бири бурунга ачишгунча сув тортиш. шубҳасиз Аллох таоло бeҳикмат иш қилмагай. Бeрадиган саволим шу eдики. Бурун ачишгунча 3 марта сув тортилишининг инсон соғлиғига қандай фойдаси бор? Бу ҳақда ҳадислар бўлса ёки олимларимизнинг тeкширув натижалари бўлса жавобингизда кeлтирсангиз. Аллоҳ барчаларимизни суюкли бандалари қаторида қилсин!!!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув тортиш фарз, ачишгунча сув олиш эса мустаҳабдир. Инсонларда, докторлар тили билан айтганда юқумли касалликларга олиб борувчи бактериялар оғиз ва бурун бўшлиғига тўпланар экан. Яъни ҳар нафас олганида бурун ва оғиз бўшлиғига бактериялар тўпланар экан. Ҳар таҳорат ва ғусл олганда ўша бактериялар ювилиб тушади. Қанча муболаға билан ювса, шунча кўп тозаланади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар