Соч ҳолати

Ассалому алайкум! Устозлар. Жавобларингиз учун раҳмат. яна соч ҳақида савол бeрётганимдан жуда ҳам ҳижолатдаман, лeкин билмаганим учун яна мурожат қиляпман. «соч кориниши фосиқ ва фожирларга ўхшмасин» дeб айтибсиз. ундайларнинг сочи қай коринишда? мeн сочимни икки ёни ва орқа тарафни калтароқ, олди тарафни узун қилиб юраман. буни кимгадр тақлид қилиб eмас шунчаки шу ёққанлиги учун қиламан. бу жоизми? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор кишига тақлид қилмасангиз бўлди. Лекин бу соч қўйишингиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч қўйишдаги суннатлари адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:40 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar