Ноҳақдан олинган ёрдам пули

Ассалому алайкум! Биз Лондонда яшаймиз. Бу ерда ҳам карантин. Шу сабабли бази компанияларни ишчилари ишлашмаяпти. Карантин сабаб ишламаётган ишчиларга давлат уларнинг иш ҳақларини 80%ини тўлаб турибди. Лекин мени турмуш ўртоғим ишлаяпти. Ҳафтада бир марта қўшимча иши ҳам бор. Ярим ставка. Ўзининг кичкина компанияси ҳам бор. Ўша ярим ставка иш ҳаққи шу компаниясига тушади ва у компанияга мени ишчи қилиб олган ва шу ярим ставкани иш ҳаққини мени ҳисобимга тўлайди. Давлатга камроқ солиқ тўлаш учун. Чунки бу ерда қанча кўп топса шунча солиқ тўлови ҳам кўпаяди. Мени ишлаяпти қилиб кўрсатгани боиси ҳафтада бир марта ишлагани учун ярим ставка бўлади ва бу ярим ставкага солиқ тўлови йўқ. Шу тўғрими? Кейин аёлим ишламаяпти деб давлат томонидан тўланаётган 80%ни ҳам олаяпти. Буни менга айтганида ундай қилманг деб айтдим. Лекин ўша 80%ни олаётганини билиб қолдим. Нима қилсам бўлади? Орамизда жанжал чиқишини хоҳламайман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳим сиз каби аёллар сафини кенгайтирсин. Сиз каби аёллар борлиги учун ҳам уммат қирилиб кетмай турибди. Акс ҳолда ҳалол-ҳаромни фарқига бормайдиган оналардан туғиладиган фарзандлар аллақачон динини тарк қилиб бўлган бўлардилар. Сизни шу каби бировнинг ҳаққидан қўрқиш деган эътиқодингиз бор экан сиз каби оналарни эмиб катта бўлган фарзандлар ин шаа Аллоҳ динини сотмайдилар, охиратини арзимас нарса учун сотмайдилар. Ҳеч йўлини топалмасангиз оилангизга ўша маблағни аралаштирмасликка ҳаракат қилинг. Чунки ҳаромдан келган нарса ҳаромдан бошқага ярамайди. Ортидан фақат гуноҳни қолдириб кетади. Унгача инсон кирганини фойда деб ўйлаб юраверади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:25 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar