Милодий йил
Ассалому алайкум! Исо алайҳиссалом туғилганларидан бошлаб шу пайтгача милодий йил дeб кeлинади. Исо алайҳиссалом ўлганлари йўқми? Нима сабабдан милодий йил Исо алайҳиссалом туғилган йилдан бошланган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нисо” сураси 157-158-оятида марҳамат қилади: وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар.«Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари...» Аслида яҳудийлар Исо алайҳиссаломни пайғамбар деб тан олмаганлар. Бу ердаги «Аллоҳнинг расули» дейишлари истеҳзо ва масхара учундир. Улар Исо алайҳиссаломни ўлдирганликларини даъво қиладилар. Лекин бу қуруқ даъво, холос. Ҳақиқатни эса Қуръони Карим баён қилади: «Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди». Яҳудийларнинг Исо алайҳиссаломга суиқасд қилганларининг қиссаси маълум ва машҳур. Бу қиссани буюк тафсирчилардан Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло Исо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатлар ва ҳидоят ила пайғамбар қилиб юборганида, яҳудийлар у зотга берилган пайғамбарлик ва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. У киши кўр бўлиб туғилганларни ва песларни даволар, ўликни Аллоҳнинг изни ила тирилтирар, лойдан қушнинг шаклини ясаб, унга пуфласалар, Аллоҳнинг изни ила қуш бўлиб учиб кетар эди. Аллоҳ у кишини шунга ўхшаш кўпгина мўъжизалар билан қўллаб-қувватлаган эди. Яҳудийлар эса у кишини ёлғончига чиқардилар, хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар. Ҳаттоки Аллоҳнинг пайғамбари Исо алайҳиссалом улар бор жойда турмайдиган бўлдилар. Кўпинча оналари билан бирга саёҳатда юришга мажбур бўлдилар. Яҳудийлар бу билан кифояланиб қолмадилар, у зотни ўша даврдаги Дамашқнинг подшоҳига чақдилар. Подшоҳ юлдузларга сиғинадиган мушриклар тоифасидан эди. Унинг миллатига «юнон» деб ном берилган эди. Яҳудийлар унга: «Байтул Мақдисда бир одам чиқиб, кишиларни фитнага солмоқда, адаштирмоқда ва фуқароларни подшоҳга қарши қўймоқда», – деб хабар етказдилар. Бундан подшоҳнинг ғазаби чиқди. Байтул Мақдисдаги ноибига мазкур одамдан эҳтиёт бўлиш, уни осиб, бошига тикан қўйиб, унинг шарридан одамларни сақлаш фармонини берди. Мактуб Байтул Мақдиснинг волийсига етиб келганида, у фармонни бажаришга отланди. Бир тоифа яҳудийлар билан Исо алайҳиссалом турган жойга борди. У киши ўзларига яқин кишилар билан бирга эдилар. Уларнинг сони ўн икки ёки ўн уч ёки ўн еттита эди. Бу воқеа жума кунидан шанбага ўтар кечаси содир бўлди. Яҳудийлар уларни қамалга олдилар. Ёки улар босиб киришади, ёки ўзлари уларнинг олдига чиқишлари керак – бундан бошқа илож қолмаганини англаб етган Исо алайҳиссалом шерикларига: «Қай бирингизга менинг тусим ўтса, ўша одам жаннатда мен билан бирга бўлади», – дедилар. Бир ёш йигит бу ишга тайёрлигини билдирди. Уни хиёл ёш санадилар, юқоридаги гапни иккинчи, учинчи бор такрорладилар. Ҳар сафар фақат ҳалиги йигит ўзининг тайёрлигини билдирди. Исо алайҳиссалом: «Сен ўшасан!» дедилар. Аллоҳ таоло у йигитни Ийсо алайҳиссаломнинг тусига киритди. Томнинг шифтидан бир туйнук очилди. Исо алайҳиссаломни мудроқ олди. Шу ҳолда осмонга кўтарилдилар. У зот кўтарилганларидан кейин шериклари ташқарига чиқдилар. Яҳудийлар қоронғида ҳалиги йигитни Исо деб ўйлаб, ушлаб, осдилар ва бошига тикан қўйдилар». Аммо ишга бу билан нуқта қўйилгани йўқ. Асосий ихтилофлар айнан ушбу воқеадан сўнг бошланди. Таъкидланганидек, ҳодиса кечанинг қоронғисида, тўс-тўполоннинг ичида бўлиб ўтди. Кўп нарсалар ноаниқ қолди. Шунинг учун: «У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар». Аввало, ҳодисада иштирок этганларнинг ўзлари ихтилофга тушдилар. «Агар ўлдирилган Исо бўлса, у билан бирга юрган одам қани? Агар ўлдирилган бирга юрган одам бўлса, Исо қани?» – дедилар бир-бирларига. Лекин, барибир ўликни осиб қўйиб, «Биз Исони ўлдирдик», – деб мақтаниб юраверишди. Насоролар бўлса, баъзилари бу гапга ишонди, баъзилари: «Исо ўлганидан кейин кўмилди. Аммо уч кундан кейин яна тирилди», – дейишди. Лекин ҳаммаларининг гапи ҳам асоссиз гаплардир. Бу нарса оятнинг сўнгида яна бир бор таъкидланади: «У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар». «Хўш, ўлдирмаганлари аниқ бўлса, унга нима бўлган?» деган саволга келаси оятда жавоб келади: بَل رَّفَعَهُ اللّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا Балки Аллоҳ уни Ўзига кўтарди. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Мўмин-мусулмонларнинг Исо алайҳиссалом ҳақларидаги ақийдалари ушбу ва бошқа оятлардан ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифлардан олинган. Унда ҳеч қандай ноаниқлик, шубҳа ёки гумон йўқ. Ҳаммаси аниқ. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 168 | Сийрат ва тарих