Бомдод намозининг биринчи ракъати

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин Бамдоддан бир ракъатни топса, батаҳқиқ бамдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин Асрдан бир ракъат топса, батаҳқиқ, Асрни топибдир», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Сўнгра, сал пастроқда эса: «Аммо бир одам бамдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракъатини ўқиса, сўнгра қуёш чиқиб қолса, намози бузилади.» — дейилган.
Саволим, бамдод фарзини бир ракъатини ўқиб бўлганимдан сўнг қуёш чиқиб қолса намозим бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бузилади. Бу ҳадис борасида турли фикрлар айтилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг охирги хулосалари : бамдод намоз қайта ўқилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:42 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar