Pubg ўйини ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳозир ижтимоий тармоқларда Pubg ўйини ичида ширк борлиги тасвирланган ведиоролик тарқалди. Унда аватар бўлиб шу ўйинни ўйнаётган одам аватарни бошқаради. Аватарни ҳам оддий одамдан фарқи йўқ. Ведеода ўша аватар билан бир буднамо нарсанинг олдига бораяпти. Кейин аватар ўша будга "ибодат" қилаяпти. Мен у ўйинни умуман ўйнамайман. Аммо акам ўйнайди. Акамни у ўйиндан қайтишга даъват қилсамда қайтмайдиган бўлса акамни динига нима бўлади? Менимча бу савол жуда кўпчиликка муҳим. Сабаби афсуски, ҳозир бу ўйин ва бошқа ўйинлар ҳам юртимиз ёшлари орасида кун сайин кўпаймоқда. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ширкка рози бўлиш ширк, куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳдир. Бутга таъзим қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:00 | Савол-жавоблар | 196 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar