Дуодага ҳолат

Ассалому алайкум! Устозлар, дуо пайтида бувим: «Ҳизр бува қўлласин ёки назар солсин», деб дуо қилдилар. Мен эса яхши эшитмасдан: «Омин», деб юбордим. Сўнг синглимдан сўрасам, дуоларида юқорида келтирилган гапларни ростдан айтибдилар.
Бу ишдан сўнг тезда Аллоҳ таолога тавба қилдим. Ин шаа Аллоҳ менга зарар йўқми? Сабаби, яхши эшитмасдан омин, деб юбордим. Агар эшитганимда ҳатто қўлимни ҳам кўтармас эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 134 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar