Ёлғон ҳақида

Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари. Қуйида бир саволим бор эди:Агар бир кишидан "Намоз о‘қийсанми?" - деб со‘ралса, у киши намоз о‘қиб туриб, лекин "Ҳа" деб жавоб берса о‘зига зулм етишини о‘йлаб "Ё‘қ" деб ёлг‘он гапирса, ёлг‘он гапиргани учун гуноҳкор бо‘ладими.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ икки дунёда юзингизни ёруг; қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўзига зулм етиши жонда ёки аъзоларидан бирига талофат етиши ила бўлса, йўқ, деган одам гуноҳкор бўлмайди. Аммо икки тарафни ҳам кўтарадиган гап айтиб қутилиб кетиш афзал.

2 Май 2022, 23:26 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar