Туз тановвул қилиш суннатми?
Ассалому алайкум! Бир танишимиз овқатланишдан олдин ва овқат еб бўлганидан кейин туз тановвул қилишни одат қилган. Бизга хам шундай қилишимизни ва бу суннат эканлигини таъкидлади. Айтингчи овқатдан олдин ва кейин туз тановвул қилиш суннатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " ثَلاثُ لُقْمَاتٍ بِالْمِلْحِ قَبْلَ الطَّعَامِ وَثَلاثٌ بَعْدَ الطَّعَامِ تُصْرَفُ بِهِنَّ عَنِ ابْنِ آدَمَ اثْنَانِ وَسَبْعُونَ نَوْعًا مِنَ الْبَلاءِ ، مِنْهَا الْجُنُونُ ، وَالْجُذَامُ ، وَالْبَرَصُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Таомдан олдинги ва таомдан кейинги туз билан бўлган уч луқма одам фарзандидан балонинг 72 навини даф қилади. Улардан баъзиси жиннилик, маховлик ва песлик” дедилар". Бу ҳадис борасида уламолар турлича фикрни айтганлар. Баъзилари заиф десалар, баъзилари тўқима деганлар. Шунга кўра буни суннат дейиш қийин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром