Хизматдан фойдаланиш жоизми?

Ассалому алайкум! Бир алоқа компаниясининг қуйидаги хизмат тури мавжуд: Менинг ҳисобимга маблағ керак бўлса, бошқа абонентдан сўров орқали керакли маблағни сўрайман, у менга пул ўтказса, унинг ҳисобидан хизмат ҳаққига 4 (тўрт) цент ечиб олинади. Вақти келиб, мен олинган қийматни қайтарганимда мендан ҳам ўша миқдорда хизмат ҳаққи ечилади. Менга қарз берган абонентнинг ҳисобидан кетган 4 центнинг ўрни қопланмайди. Ушбу хизматдан фойдаланиш мумкинми, бунда рибо сарқитлари йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рибо бўлмайди. Лекин компаниядан фоизи бўлса қарз олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:52 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar