Мозордаги масжид

Ассалому алайкум! Мозордан девор билан ажратилмаган кичик масжид бўлиб, ўша масжидда маҳалладагилар намоз ўқишади. Иссиқ кунларда эса ташқарига чиқиб ўқишади. Шундай ҳолларда, яъни мозорнинг территорияси(худуди)га чиқиб намоз ўқиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар қабр намозхонларнинг орқа тарафида бўлса, ёки олд тарафида бўлиб, масжиднинг девори ёки бирор бир тўсиқ билан тўсилган бўлса, у ерда намоз ўқиш жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:01 | Савол-жавоблар | 138 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar