Христиан динидагилар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир нарсага аниқлик киритиб олмоқчи эдим. Ҳақ дин Ислом дини дeб аталгандан сўнг, христиан динида вафот этган одам нима бўлади? Улар қандай савол жавоб қилинади? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 19-20-оятларида марҳамат қилади : إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَن يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللّهِ فَإِنَّ اللّهِ سَرِيعُ الْحِسَابِ 19. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир. Ибодатга сазоворлик ягона Зотга хос бўлганидан кейин дин юритиш ҳам ягона Зотнинг иши бўлиши керак-да. Ўша Зотга сиғиниш, Унинг амрларига бўйсуниб, айтганларини қилиб яшаш услуби ҳам бир хил бўлиши керак. Шу боисдан: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир». Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний, буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотган динлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар беҳуда юрибдилар. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳга тўлиқ бўйсунишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога тўлиқ ибодат қилишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юришидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ибодатга сазовор ягона Зот деб тан олишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ўзлари устидан ягона қоим турувчи деб тан олишларидир. Мусулмонлардан бошқалар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, ихтилоф қиладилар. Уларнинг ихтилофлари сабабини келаси жумла баён қилиб беради: «Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар». Аҳли китобнинг келишмовчилиги илмсизликдан, жоҳилликдан эмас. Уларга Аллоҳ томонидан илм келган эди. Улар Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга сазоворликда ҳам ягоналигини, бандаларнинг вазифаси нимадан иборат эканини яхши билар эдилар. Билиб туриб, ихтилоф қилдилар. Яҳудийлик ва масиҳийлик тарихини ўрганган олимлар, ҳатто уларнинг ўз миллатларидан бўлган тарихчилар илмий баҳслардан сўнг шуни эътироф этишганки, бу икки диёнатдаги ихтилофлар ва мазҳабларнинг келиб чиқишига доир сиёсий тортишувлар ўзаро ҳасад ва сиёсий нуфузни ошириш мақсадида қилинган ҳаракатларнинг натижасидир. Демак, улар бу бузғунчиликларни билиб туриб, қасддан қилганлар. Шу боисдан ҳам: «Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир», – дейилмоқда. Аҳли китобнинг ўзаро ҳасад ва душманлик туфайли ихтилоф қилишлари «Аллоҳнинг оятларига куфр келтириш» деб баҳоланмоқда. Куфр келтирганларга эса ҳисобни тез қилувчи сифатига эга бўлган Аллоҳ тезда жазосини беради. Сўнгра Аллоҳ таоло келаси оятда Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга аҳли китоб ва мушриклар билан орани очиқ қиладиган гапни ўргатиб, «Уларга гапни чўрт кесгин-да, очиқ-ойдин йўлингда бардавом бўлавер», – дея буюрмоқда: فَإنْ حَآجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِيَ لِلّهِ وَمَنِ اتَّبَعَنِ وَقُل لِّلَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ وَالأُمِّيِّينَ أَأَسْلَمْتُمْ فَإِنْ أَسْلَمُواْ فَقَدِ اهْتَدَواْ وَّإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَاللّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ 20. Агар сен билан тортишсалар: «Юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!» – деб айт. Ва китоб берилганларга ҳамда саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» – деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир. Юз инсоннинг энг олий аъзоси ҳисобланади. Юзни Аллоҳга таслим қилиш эса ўша юзнинг эгаси бутун вужудини Аллоҳга топширганини билдиради. «Агар сен билан тортишсалар: «Юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!» – деб айт». Набий алайҳиссаломки, ўзларига ушбу йўлни танлабдилар, у кишига эргашган умматлари ҳам албатта шу йўлни танлайдилар. Бундан бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Гап шу ерда кесилди. Хўш, талашиб-тортишаётган аҳли китоблар (яҳудий ва насоролар) ва китоби йўқлар (саводсиз мушриклар) бунга нима дейдилар? «Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: «Исломга кирдингизми?» – деб айт». Чунки аҳли китоб бўлсин ёки аҳли китоб бўлмасин, улар ҳам Исломга киришлари керак, уларга даъват келган. Бошқа чора йўқ. «Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар». Ҳидоят топишнинг ягона йўли бор, у ҳам бўлса, Исломга киришдир. Бошқа йўллар тўғри эмас, ҳидоят бўла олмайди. «Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос». Набий алайҳиссаломнинг бу борадаги вазифалари, зиммаларига юкланган мажбурият етказиб қўйиш – ҳидоят нима эканини, одамлар қайси йўлга юрсалар, нажот топишларини баён қилиш, холос. «Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир». Кўриб турганидан ҳар бир банданинг нима қилганини, қайси йўлга юрганини яхши билади. Ва амалига яраша жазо ёки мукофот беради. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 13:01 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар