Имомликга ким ўтиши керак?
Ассалому алайкум! Имомликка тақводор, мўмин одам ўтишга кўпрок ҳақлими, ёки суст қорими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имомликка ҳақлироғи: 1. Суннатни билувчироғи. 2. Сўнгра қорироғи. 3. Кейин парҳезкорроғи. 4. Сўнг ёши каттароғи. عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَؤُمُّ الْقَوْمَ أَقْرَؤُهُمْ لِكِتَابِ اللهِ، فَإِنْ كَانُوا فِي الْقِرَاءَةِ سَوَاءً فَأَعْلَمُهُمْ بِالسُّنَّةِ، فَإِنْ كَانُوا فِي السُّنَّةِ سَوَاءً فَأَقْدَمُهُمْ هِجْرَةً، فَإِنْ كَانُوا فِي الْهِجْرَةِ سَوَاءً فَأَكْبَرُهُمْ سِنًّا، وَلَا يُؤَمُّ الرَّجُلُ فِي سُلْطَانِهِ، وَلَا يُجْلَسُ عَلَى تَكْرِمَتِهِ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катталари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Ушбу ҳадиси шарифда имом бўлишга ким лойиқлиги кетма-кет, бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда. Энди ўша сифатларни бирин-кетин кўриб чиқайлик. Аввало ҳар бир қавмга уларнинг ичидан: «Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади». Бу, имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир. «Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари» бўлади. Баъзи уламолар: «Имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи қори, иккинчи олим бўлади», деганлар. Уларнинг далили ушбу ҳадиснинг зоҳиридир. Лекин жумҳур уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам: «Суннатни яхши биладиган олим қоридан муқаддам бўлади, чунки олим одам намоз учун керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кетавериши қийин», деганлар. Ушбу ҳадисда қорининг аввал баён қилиниши саҳобаи киромларнинг қорилари олим ҳам бўлганлиги эътиборидандир. Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам зоҳирий фаҳш ишлардан четда бўлиши ва Қуръондан керагини яхшилаб ёдлаган бўлиши шарти билан имомликка энг ҳақли одам бўлади. «Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари». Яъни имом бўлишга аввалроқ ҳижрат қилганлари лойиқроқдир. «Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катталари бўлади». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 183 | Ибодатлар