Рус қиз билан никоҳ

Ассалому алайкум! Мен ва рус қизи билан бир биримизни жуда севамиз ва у қиз муслима эмас. Агар мен у қизни никохимга олсам ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар атеист бўлмаса никоҳингизга олишингиз жоиз. Сиз сабабли исломга кирса улкан савобга эга бўласиз. عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг* бўлишидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:59 | Савол-жавоблар | 192 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar