Мерос тақсимоти (2)

Ассалому алайкум! 16-июлда оламдан ўтган акамнинг меросининг «мерос тақсимоти» саволимга жавоб олдим. Саволимни аниқ тушунириб ёзмаганим учун узр сўрайман. Аслида меросхурлар 4-та (тўртта). Она, хотин, ўғил (битта ўғил) ва қиз. Сизларнинг жавобда 6-та бўляпти (Она, хотин, ўғил (учта ўғил) ва қиз). Шунинг учун мерос тақсимотини яна бир бор текшириб беришингизни сўрайман. Жавобингизнинг қолган қисми тушунарли. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Онага 12 ҳисса, хотинга 9 ҳисса, ўғилга 34 ва қизга 17 ҳисса тегади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:04 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar