Косметолог

Ассалому алайкум! Аёлим косметолог бўлмоқчи, мен қаршиман чунки бу ишнинг кўп ишлари ножоиз. Асосан Аллоҳ яратган хилқатни ўзгартириш. Аёлим “мен фақат шариатда рухсат берилган билан шуғулланаман” деяпти. Қаршилигимни яна бир сабаби косметологларга кўпроқ гунохкор аёллар (фохиша, енгил табиат аёллар) боради. Саволим: ўзи қилмаса хам хамкасблари ножоиз ишлар билан шуғулланадиган ишхона (салонда) ишлаш жоизми? Иши жоиз бўлса хам гунохкор аёллар (фохиша, енгил табиат аёллар)дан олинган пул халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни сиз биздан яхшироқ билсангиз керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 194 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar