Наҳжул Балоға

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳақиқатдан Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг “Наҳжул Балоға” деган китоблари борми? У киши китоб ёзганмилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Йўқ. «Наҳжул балоға» деган китобни ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга нисбат бериш нотўғри. Бу китобда Муртазо Али ибн Ҳусайн Мусавий (ёки унинг иниси) томонидан Али розияллоҳу анҳу айтган гаплар тўпланган бўлса-да, у зот айтган фикрларга жуда кўп ботил, тўқима ва санади йўқ гаплар қўшиб юборилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:04 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar