Табиб маҳрамми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, агар аёл киши касал бўлиб қолса табиб ёки бўлмасам доктор(эркак киши)га борилса табобат ходими махрам хисобланадими? Махрамлар эр ва аёлнинг ака, ука, ота, амакилари хисобланиши маълум лекин докторлар махрам эканлигини фатво берган домлаларни эшитиб сизлардан сўрашга қарор қилдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Докторни насабий ёки эмикдошлик ёки никоҳ орқали маҳрамлиги бўлмаса уни маҳрамлар сафига қўшиш Аллоҳ таолонинг оятига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига қўшимча киритиш, яъни динга қўшимча киритиш ҳисобланади. Бу эса ўта оғир гуноҳ бўлиб, Аллоҳ ва расулига ёлғон тўқишдир. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِآيَاتِهِ إِنَّهُ لاَ يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ 21. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар зафар топмаслар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: قَالَ أَنَسٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ حَدِيثًا كَثِيرًا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَعَمَّدَ عَلَيَّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
وَلِمُسْلِمٍ: إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ فَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди».
Тўртовлари ривоят ривоят қилганлар.
Муслимнинг ривоятида:
«Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Фиқҳда “Зарурат ҳолати қайтарилган ишларни ҳам қилишга ижозат беради” деган қоида бор. Бирорта домла юқоридаги гапни айтган бўлса шу қоидага асосан айтган бўлиши мумкин. Шунда ҳам маҳрам бўлади деган гапи нотўғри. Заруратнинг ҳам чегараси бор. Иситма кирса ҳам аёл доктор туриб эркакка ёнбошини очиб бериши тўғри эмас. Ёки эркак доктор бўлатуриб ҳамшираларга очиб бериши ҳам тўғри эмас. Бундай қилиш шаръан жоиз эмас. Ҳолат шу даражага етсаки ундан бошқа мутахассис мутлақо топилмаса бошқа гап. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:41 | Савол-жавоблар | 188 | Оила ва турмуш