Дуо қилинг мусулмонлар…

Ассалому алайкум! Азиз ака укалар, опа-сингиллар, илтимос укаларимга Аллоҳдан инсоф сўраб, Аллоҳ ризолиги учун ихлос билан дуо қилинг! Ушбу сўзларимни ҳозир кўзларимда ёшим, кўнглимда қаттиқ ор ва нафрат билан ёзаябман. Катта укам документларини олиб қўйгани учун онамни судга бериб қаматтирмоқчи, онам намозхон аёл. Феврал ойида бир қизга совчиликка боргандилар, табийки у қизни укам топган. Кейинрок билсак у қиз жудаям шаллақи қиз экан. Онам тез қайтариш қилмокчи бўлдилар. Укам “шуни оламан” деб туриб олган. Кейин билсак уни қорнида боласи бор экан. Кимданлиги номаълум, укам “манники” деб турибди. Онам бечора “загсдан ўтиб олмасин” деб документларини олиб қўйдилар. Ҳозирда Россия давлатидамиз. Энди укам милиция чақириб онамни розыскка бериб, қидиртириб топиб, 15 суткага қаматмоқчи. Эй Аллоҳим бу қандай кўргулик, онам 3 та фарзандни 8-12-16 яшар вақтимиздан ташлаб кетмай боқдилар, энди оладиган жавоби шу бўлябди. ИЛТИМОС МУСУЛЛМОНЛАР УКАЛАРИМГА ИНСОФ СЎРАНГЛАР АЛЛОҲИМДАН. ТАНГРИМ БИЗ БАНДАЛАРИГА МЕҲРИБОН ЗОТ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:06 | Савол-жавоблар | 153 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar