Кўйлак ҳақида
Ассалому алайкум! Кўйлакнинг энги узун бўлса шимариб олиш мумкинмаслигини, шимнинг пойчасини атайин намоз учун қайирмасликни ва намозда сочни орқага йиғмаслик кераклигини шу сайтдан ўқиб билгандик. Саволим, кўйлакнинг этаги шимга қистирилган бўлса, шу ҳолда намоз ўқиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аврати очилиб қолмаса ва орқадагиларнинг ҳаёлини чалғитадиган бўлмаса, жоиз. Аёллар сочларини бошини юқорисига туянинг ўркачи каби дўппайтириб олишдан қайтарилган. Орқасига йиғиштириб олиш, турмаклаб олиш жоиз. Фиқҳий китоблардаги “сочни турмаклаб олиш жоиз эмас” деган ибора эркакларга тегишли. Аёлларни йиғиштириб олишида авратни беркитиш бор. Валлоҳу аълам.
26 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 170 | Namoz