Қайнота, эрнинг укаси ва келин
Ассалому алайкум! Қайнота келинга махрам эканлигини биламиз, лекин уни ўз хукумлари қандай? Келин бўлиб тушганимга 3 йил бўлаяпти. 3 йилдан буён мен эримдан ташқари қайнотам ва эримнинг укасига қарайман киймларини (ич кийимларини хам) юваман. Киришга уялсам хам ётоқларини тозалайман, чунки қайнонам қилмайдилар. Хеч бўлмаса ўз эрларини кийим кечакларига, еб-ичишига қарамайдилар. Бир кун қайнонамга бундай қилиш менга гунох десам қайнота махрам-ку деб айтдилар ва буни хеч ким эшитмаганликка олди. Эримга айтсам сабр қил мени рози қиламан десанг шу ишларни қил ва менга бу тўғрисида гапирма дедилар. Илтимос айб менда бўлса менга тўғри йўл кўрсатинг ёки шундай жавоб берингки уйимдагилар буни ўқиб зора эс-хушини йиғиб олса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келин ўз ихтиёри билан қайнота ва қайнонага шариат чагарасида туриб хизмат қилиши келиннинг уларга қилган эҳсони ҳисобланади. Уларни дуоларини олишга ҳам сабаб бўлади, лекин қайнота ва қайнона ичкийимларини келинга ювдириши бу ўта пасткашликдир. Қайноға эса келинга мутлақо номаҳрам. Келинга кирларини ювдириш у ёқда турсин ҳатто гапиришга ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 307 | Оила ва турмуш