Шайтон ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир жияним васваса бўпқолди. Роса қийналдик, ўқитдик. Унга таҳорат қилиб намоз ўқитмоқчи бўлганимизда бурнини қонатвароверди. Мен тинмай Аллоҳдан сўравердим, бир кун қалбимга “Шу болани шом пайти кибла тарафга юзини ўгирасан, ётқизиб ва қулоғига эй лаънатли шайтон агар шу болани тарк этмасанг Аллоҳ сени кул қилиб юборади. Буни менга фаришта келиб айтиб кетди” деган бир овоз кела бошлади. Мен шу ишни қилдим ва орадан ярим соат ўтмай бола ўзига келди. Аллоҳга шукроналар бўлсин. Айтингчи шундай ҳолатлар бўлиши мункинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шайтоннинг хийлалари ниҳоятда кўп. Энг охирги нуқтасигача инсонни шакк-шубҳага солишга ва дўзахга киритишга ҳаракат қилади. Абдулқодир Гилоний ҳақида машойихлар бир ҳикояни келтирадилар. У киши айтадилар : Бир кун осмонни қора булут қоплади ва орасидан бир нур очилиб, “Эй Абдулқодир мен сенинг роббингман, бугундан бошлаб барча фарзлар сендан соқит бўлди” деди. Шунда мен Аллоҳнинг зикрини қилиб, “Эй лаънати шайтон пайғамбарлардан соқит бўлмаган фарзлар мендан соқит бўлиши мумкинми” дедим. Шунда осмон асли ҳолатига қайтиб, шайтон: “Сен олим экансан, сени илминг сақлаб қолди. Шу сенга айтган гапим билан қанча-қанча обидларни йўлдан оздирган эдим” деди. Мен шу заҳотиёқ “Эҳ лаънати биринчи уринишингда иймонимдан айирмоқчи бўлдинг, энди эса мени мақтаб кибрга кетказмоқчимисан. Бу ерда менинг илмимнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Аллоҳ таоло Ўз фазлига олди” дедим. Шайтоннинг бу каби хийлалари кўп. Жин ўзи ташлаб кетмоқчи бўлса ҳам, сизнинг эътиқодингизга ғул-ғула солиш учун ўзини фаришта деб таништирган. Сиз ғурурга кетмай, Аллоҳ таолонинг зикрида машғул бўлинг. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 20:50 | Савол-жавоблар | 173 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar