Эътиқод қилиш ҳақида
Ассалому алайкум! Бир вақтни ўзида иккита динга эътиқод қилиш гуноҳ ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими? Масалан Ислом дини ва Буддизм
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мутлоқ жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади: إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَمَن يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللّهِ فَإِنَّ اللّهِ سَرِيعُ الْحِسَابِ 19. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир. Ибодатга сазоворлик ягона Зотга хос бўлганидан кейин дин юритиш ҳам ягона Зотнинг иши бўлиши керак-да. Ўша Зотга сиғиниш, Унинг амрларига бўйсуниб, айтганларини қилиб яшаш услуби ҳам бир хил бўлиши керак. Шу боисдан: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир». Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний, буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотган динлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар беҳуда юрибдилар. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳга тўлиқ бўйсунишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога тўлиқ ибодат қилишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юришидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ибодатга сазовор ягона Зот деб тан олишидир. Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ўзлари устидан ягона қоим турувчи деб тан олишларидир. Мусулмонлардан бошқалар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, ихтилоф қиладилар. Уларнинг ихтилофлари сабабини келаси жумла баён қилиб беради: «Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар». Аҳли китобнинг келишмовчилиги илмсизликдан, жоҳилликдан эмас. Уларга Аллоҳ томонидан илм келган эди. Улар Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга сазоворликда ҳам ягоналигини, бандаларнинг вазифаси нимадан иборат эканини яхши билар эдилар. Билиб туриб, ихтилоф қилдилар. Яҳудийлик ва масиҳийлик тарихини ўрганган олимлар, ҳатто уларнинг ўз миллатларидан бўлган тарихчилар илмий баҳслардан сўнг шуни эътироф этишганки, бу икки диёнатдаги ихтилофлар ва мазҳабларнинг келиб чиқишига доир сиёсий тортишувлар ўзаро ҳасад ва сиёсий нуфузни ошириш мақсадида қилинган ҳаракатларнинг натижасидир. Демак, улар бу бузғунчиликларни билиб туриб, қасддан қилганлар. Шу боисдан ҳам: «Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир», – дейилмоқда. Аҳли китобнинг ўзаро ҳасад ва душманлик туфайли ихтилоф қилишлари «Аллоҳнинг оятларига куфр келтириш» деб баҳоланмоқда. Куфр келтирганларга эса ҳисобни тез қилувчи сифатига эга бўлган Аллоҳ тезда жазосини беради. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Шунга кўра ислом билан яна бошқа динда бўламан дейиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 22:18 | Савол-жавоблар | 146 | Ақийда