Қайнилар ҳақида

Ассалому алайкум! Мен қайнанам билан бирга яшайман. У ерда қайнакам қайнукам хам бор. Тайинки улар билан мулоқот қилиш, уларга овқат тайёрлаш, улар билан бир дастурхонда ўтиришга мажбурман. Номахрамларга хизмат қилиб улар билан яшаганим учун менга гунох ёзиладими ёки шундай мухитга мажбурлаб олиб ўтиргани, алохида чиқмаганимиз учун турмуш ўртоғим гунохкор бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръий пардада бўлишингиз керак. Ёлғиз қолиш ва бетакаллуф гаплашиш жоиз эмас. Таом таёрлаш жоиз. Дастурхонни эркаклар алоҳида аёллар алоҳида қилишга одатланиш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:38 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar