Ўй-ҳаёл ҳақида!

Мени кўп йиллардан бери ўй-хаёл бир зум ҳам тинч қўймаябди. Қалб ҳозир бўлмайди, қаерда бўлсам ҳам ўй-хаёл тўхтамайди. Уйқудан туришим билан хаёллар бошланади. Бўлиб ўтган нарсалар ва олдиндаги мақсадларим, одамлар ҳақида гумонлар ва аралаш-қуралаш ҳар-хил фикрлар чумчуқ каби чуғурлайверади, миямда бир нарса ўрнашиб қолгандай бўлади. Ўзим буларни истамайман, қийналиб кетаман. Бу нарса тўрт йил аввал илкисдан бошланган, сиқилиш туфайли. Намозларимда хушуъ йўқ, Қуръон тиловатини эшитсам ҳам, ўқисам ҳам, мавъиза эшитиш, китоб ўқиш нимаики қилсам ҳам ҳар хил хаёллар тўҳтамайди. Қанча уринсам ҳам зеҳнимни бир жойга йиға олмаябман. Мол дунё муҳаббати деярли йўқ. Имом Ғаззолий атганларидек: "Аллоҳ қалбга икки нарсани сиғдирган эмас" фикрим ҳар тарафга сочилиб илм олишим жуда қийин бўлябди. Уйдан йироқда ҳам илм талаб қилдим, фойдаси бўлмади (хаёллар тўхтамади). Ҳазрат менинг бу сифатим қандай, бу дарддан қандай қутилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ таолонинг зикрини кўп қилинг. Истиғфорни қалбингиз тинчгунча айтинг. Қалбнинг таҳорати зикрдир.

28 Апрел 2022, 23:14 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar