Рўзадор оғиз очишга кеч қолиши

Ассалому алайкум! Рўзадор оғиз очиш вақтидан ўтиб кетиб мисол учун 10 минут ёки 15 минут ўтиб оғзини очса рўза қазо бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Рўзадан асосий мақсад бамдоднинг вақти кирганда тўхтатиб шом вақти киргунча давом эттириш. Шом вақти кирганидан кейин хоҳлаган ейди хоҳламаган емайди. Ейиш емаслигининг рўзага асло алоқаси йўқ. чунки рўза шом кириш вақти билан тугаган бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 135 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar