Барака кириши

Ассалому алайкум! Эрта туришда барака борлигини биламиз, лекин ёши катталаримиз эрталаб турганда биринчи навбатда қулфланган дарвозани очишга одатланишган, нимага ундай қиласизлар деб сўрасак эрталаб эшикни очса фаришталар ва ризқ киради дейишади. Бу қанчалик тўғри? Яъни дарвоза қулф бўлса фаришталар ва ризқ кирмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша эътиқодлари нотўғри. Чунки эшик очиш ўзи эмас, келувчи муҳтожга садақа бериш, очиб масжидга бориб, жамоатга қатнашиш баракага сабаб бўлади. Масжидга бормай эшик очиб қўйишда ҳеч қандай хосият йўқ. Аксинча барака кирсин деб саҳар эшикни очиб, қайтиб кириб ухлаганида ўғри кириб нарсаларини ўғирлаб чиқиб кетган ҳолатлар бўлган. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar