Кўчадан пул топиб олдим
Ассалому алайкум! Кечаси дўконга чиққандим. Кўчада кетаётсам ерда 10 000 сўмлик пул ётибди. Атрофга қарасам хеч ким йўқ. Халиги пулни уйга олиб қутига солиб қўйдим. Бу пулни нима қилсам бўлади. Илтимос маслахат беринглар. Эгасини барибир тополмайман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=5868.0;wap ТОПИЛМАЛАР ҲАҚИДА Топиб олинган нарса, агар уни топиб олган одам эгасига қайтариб бериш учун олганига гувоҳ келтирган бўлса, омонатдир. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ўзининг «Муснад» номли китобида Иёз ибн Ҳаммоддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани топиб олса, адолатли кишини гувоҳ қилсин. Кейин уни беркитмасдан, бир йилгача эълон қилсин. Агар эгаси келса, келди. Бўлмаса, у Аллоҳнинг моли бўлади ва кимга хоҳласа, ўшанга беради», дедилар». Гувоҳликка, ким йўқолган нарсани сўраб юрган бўлса, менга айтиб юборинглар дейиш кифоя қилади. Шу ҳолда топиб олган киши бировнинг нарсасини омонатга ушлаб турган кишининг ҳукмида бўлади ва у билан бўладиган муомала омонат ушлаб турган одамга қилинадиган муомала каби бўлади. Йўқолган нарсани кўрганда олиш мандубдир. Уни олинмаса, хоиннинг қўлига тушиб қолиш хавфи бор. Акс ҳолда, йўқолган нарсанинг эгаси топиб олувчининг қайтариш учун олганини рад қилса, тўлаб беради. Агар топиб олган киши бировни гувоҳ қилмаган бўлса ва эгаси билиб қолганда, бу нарсани эгасига қайтариб бериш учун олган эдим деса – ю, молнинг эгаси, йўқ бу еб кетиш учун олган деб туриб олса, топиб олган тўлаб беради. Шу билан бирга, хоин ҳисобланади. Топганини эълон қилганда, молни эгасининг рухсати билан омонатга ушлаб турган одам ҳукмида бўларди ва мол ҳалокатга учраса, тўлаб бермас эди. Йўқолган нарса ҳақида уни топиб олинган жойда ва одамлар жамланадиган ерда, энди эгаси сўраб келмаса керак дейдиган ва бузулиб қоладиган муддатигача эълон қилинади – да, сўнгра садақа қилиб юборилади. Агар эгаси келиб қолса, хоҳласа садақани тасдиқлайди, хоҳласа топиб олганга тўлатиб олади. Топиб олинган нарса, таом, мева ва шунга ўхшаш нарсалар бўлса, айниб қолишига қараб эгасини кутилади. Топиб олинган нарса, айнимайдиган нарса бўлса, эгасини кутиш ҳақида фуқаҳоларимиз икки хил ижтиҳод қилганлар. 1. Имом Муҳаммад, Молик, Шофеъий ва Аҳмадлар бир йил кутилади, деганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар». Муслим ривоят қилган. Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса ва талаб қилса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади. 2. Имом Абу Ҳанифа кутиш муддати йўқолган нарсанинг миқдорига қараб турлича бўлади, деганлар. Бир дирҳамни бир кун. Уч дирҳамдан бир дирҳамгачани бир ҳафта. Ўн дирҳамдан уч дирҳамгачани бир ой. Ўндан кўп бўлса, бир йил эгасини кутади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кичикроқ нарса; арқон, дирҳам, ёки шунга ўхшаш нарса, топиб олса, уни уч кунгача танитсин, агар ундан ортиқроқ нарса бўлса, олти кун танитсин, эгаси келса, келди, келмаса садақа қилиб юборсин», дедилар». Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган. Агар топиб олинган нарса данак ёки анорнинг пўчоғи каби эгаси одатда ахтармайдиган нарса бўлса, эълон қилмасдан ишлатиб юборса бўлаверади. Аммо эгаси талаб қилишга ҳақлидир. Топиб олган киши топиб олинган нарса учун ҳокимнинг изнисиз сарф харажат қилган бўлса, эҳсон ўрнида бўлади. Агар изн ила қилган бўлса, эгасининг зиммасига тўлов бўлади. Топиб олинган нарса ҳайвон ва унга ўхшаш сарф – харажат талаб қиладиган нарса бўлса, топиб олган киши унга ҳокимнинг рухсати ила сарф қилса, эгаси чиққанда тўлатиб олади. Бунга ҳокимнинг изни ҳужжат бўлади. Агар ҳокимнинг рухсатини олмаган бўлса, тўлатиб олишга ҳақи йўқ. Қози манфаати бор йўқолган нарсани ижарага қўяди ва фойдасини ўша нарсанинг ўзига сарфлайди. Агар манфаати йўқ нарса бўлса, фойдали бўлса унга нафақа сарфлашга рухсат беради. Фойдали бўлмаса, сотиб юборади. Йўқолган нарса ижарага қўйиб бўлмайдиган, унинг учун сарф харажат қилишга арзийдиган бўлса, эгасига тўлатиб олиш ниятида уни ушлаб туриш учун сарф қилишга ҳоким рухсат беради. Аммо йўқолган нарса арзимаган нарса бўлса, уни сотиб қийматини сақлаб қўйилади ва эгаси чиққанда унга берилади. Йўқолган нарсанинг фойдасига нафақа қилган одам, нафақасини қайтариб олиш учун уни бермай туришга ҳақли. Агар бермай туришдан кейин йўқолган нарса ҳалокатга учраса, нафақа ҳақи соқит бўлади. Агар йўқолган нарсанинг эгасилигини даъво қилувчи унинг аломатларини баён қилиб берса, унга уни топшириш ҳалол бўлади. Ҳужжатсиз қайтариб бериш вожиб бўлмайди. Топиб олган киши фақир бўлса, топилган нарсадан ўзи фойдаланса, жоиз. Бой бўлса, фақир ота-онасига, бола-чақасига ёки куёв-келинига садақа қилса, жоиз. «Мухтасари Виқоя»да зирк қилинмаган баъзи маълумотларни ҳам тақдим қилишга ижозат бергайсиз. Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар». Муслим ва Аҳмад ривоят қилган. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб топиб олинган нарса ҳақида сўради. Бас, у зот: «Идишини ва боғичини танит. Уни бир йил танит, агар эгаси келса, келди, бўлмаса у сеники», дедилар. «Йўқолган қўйчи?» деди у. «У сенга ёки биродарингга ёки бўрига», дедилар. «Йўқолган туячи?» деди у. «У билан сенинг нима ишинг бор. Унинг ичгани суви бор. (Юргани) оёғи бор. Сувга бориб, дарахтлардан еб, эгасига учрагунча юраверади», дедилар». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган. Гоҳида йўқолган нарса жонли ҳайвон бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда унинг ҳукми ўша ҳайвоннинг қандоқ ҳайвон эканига қараб турлича бўлади. Мисол учун, йўқолган ҳайвон қўй бўлиши мумкин. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўровчи киши ҳам сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқолган қўй топиб олган кишига, унинг эгасига ёки бўрига қолиши мумкинлиги айтдилар. Демак, қўй ўзини ўзи эплай олмайдиган, бўрига ем бўлиб кетиш ёки шунга ўхшаш ҳолатга тушиш эҳтимоли кучли бўлгани учун уни топган одам дарҳол омонат шаклида сақлаб қўйиши, танитиши керак. Агар эгаси чиқса беради, чиқмаса ўзига қолади. Лекин бўрига ем бўлмаслиги керак. Тайёр мол зое кетган бўлади. Қўй, эчки ёки шунга ўхшаш ўзини ҳимоя қила олмайдиган ожиз ҳайвонлар ҳам ушбу ҳукм тахтига дохил бўлади. Энди йўқолган ҳайвон туя бўлсачи? Унга тегилмайди. У ўзини ўзи эплайди. Емини топиб ейди, сувини топиб ичади. Шунга ўхшаш ўзини ўз эплайдиган, хавф хатардан қочиб ёки учиб қутилиб кетадиган қуён ёки кабутар каби жониворларга ҳам тегилмайди. Эгаси топиб ўзи олмагунча юраверадилар. Бу гап имом Моликка оиддир. Аммо ҳанафий уламолар мазкур ҳайвонларни ҳам топган одам олиши вожибдир. Ҳадисда йўқолиш хавфи бўлмаган ҳайвонлар кўзда тутилган дейдилар. Боғлар орасидан оқадиган ариқ ва сойларда оқиб келган меваларни олиш ҳалолдир. Шунингдек, шаҳардан ташқаридаги дарахтларнинг тагига тушиб қолган меваларни олиш ҳам ҳалол. Чунки, бу нарсаларни ташлаб қўйилса, эгасига тегмасдан бузилиб қолиши турган гап. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 00:19 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар