Ҳассага тиянганлари ҳақида
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳассага тиянганлари ҳақида ишончли маълумотлар борми? Неча ёшларида, нима сабабдан, ҳассасининг ҳолати қандай бўлганлиги хақида билмоқчи эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга минбар ясаб беришларидан аввал жуманинг хутбасида ҳасса, қилич ёки саҳобалардан бирининг елкасига суяниб, гоҳида устунга суяниб хутба қилганлари ҳадисларда келади. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا أَمْشِي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي خَرِبِ الْمَدِينَةِ، وَهُوَ يَتَوَكَّأُ عَلَى عَسِيبٍ مَعَهُ، فَمَرَّ بِنَفَرٍ مِنَ الْيَهُودِ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: سَلُوهُ عَنِ الرُّوحِ. وَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَا تَسْأَلُوهُ لَا يَجِيءُ فِيهِ بِشَيْءٍ تَكْرَهُونَهُ. فَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَنَسْأَلَنَّهُ. فَقَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَقَالَ: يَا أَبَا الْقَاسِمِ، مَا الرُّوحُ؟ فَسَكَتَ. فَقُلْتُ: إِنَّهُ يُوحَى إِلَيْهِ. فَقُمْتُ، فَلَمَّا انْجَلَى عَنْهُ، فَقَالَ: وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً (أُوتُوا). قَالَ الْأَعْمَشُ: هَكَذَا فِي قِرَاءَتِنَا Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинанинг харобаларида юриб бораётган эдим. У зот хурмо шохидан қилинган ҳассаларига таяниб олган эдилар. Бир гуруҳ яҳудийларнинг ёнидан ўтиб қолдилар. Шунда улардан бири бошқасига: «Ундан руҳ ҳақида сўранглар-чи», деди. Уларнинг баъзилари: «Ундан сўраманглар, (яна) бу ҳақда сизлар ёқтирмаган нарсани келтирмасин», деса, баъзилари: «Албатта, ундан сўраяжакмиз», дейишди. Кейин улардан бир киши туриб: «Эй Абул Қосим, руҳ нима?» деди. У зот жим бўлиб қолдилар. Мен у кишига ваҳий қилиняпти, деб туриб кетдим. У зотдан (бу ҳол) тарқагач, айтдилар: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ – Роббимнинг ишидир. Уларга жуда оз илм берилгандир», деб айт». Аъмаш: «Бизнинг қироатимизда шундай», деган». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). (Исро 85-оят) Изоҳ: Ҳафс ривоятида ушбу оят أُوتُوا уларга деб эмас, أُوتِيتُمْ сизларга деб ўқилади. Ушбу ва бошқа бир неча ҳадислардан умумий ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳассага тутганлари маълум бўлади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 154 | Сийрат ва тарих