Товус ҳақида

Ассалому алайкум! Товус жаннатдан кувилган дейишади одамлар. Шу ростми? Шу хақида оят тушганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бизни қабрда, маҳшарда, сирот кўпригидан ўтаётганда, номаи амолимизни берилаётганда жуда ҳам қаттиқ ҳолат кутмоқда. Бу қисқа умрда ўша ҳолатлардан қандай қутилиш ғамида бўлишимиз керак, унга тайёргарлик кўришимиз керак, қайси амалларни қилсак у ерда ҳалокатга учраб, қайси амалларни қилсак нажот топишимизни ўрганиб унга амал қилишимиз керак. Билсак ҳам билмасак ҳам дунё ва охиратимизга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган нарсаларимизни пайида бўлмаслигимиз керак. عن عائشة انها ذكرت النار فبكت فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم مالك قالت ذكرت النار فبكيت فهل تذكرون أهليكم يوم القيامة قال اما في ثلاث مواطن فلا يذكر أحد أحدا حيث توضع الميزان حتى يعلم اتخف ميزانه أم تثقل وعند تطاير الكتب حين يقال هاؤم اقرؤا كتابيه حتى يعلم أين يقع كتابه أفى يمينه أم في شماله أو من وراء ظهره وعند الصراط إذا وضع بين ظهرى جهنم حافتاه كلاليب كثيرة وحسك كثير يحبس الله بها من شاء من خلقه حتى يعلم أينجو أم لا. رواه ابو داود Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Оиша  розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сенга нима бўлди” дедилар. “Дўзахни эслаб йиғладим. Қиёмат куни бўлганида аҳли аёлингизни ҳам эсга оласизларми” дедилар. “Учта ўринда ҳеч ким ҳеч кимни эсга олмайди. Тарозу қўйилганда тарозуси енгил ёки оғир бўлганини билмагунича. Номаи аъмол тарқатилиб “Қани келинглар, китобларингизни ўқинглар” дейилганда китоби ўнг қўлидан ёки чап қўлидан ёки орқасидан берилишини билмагунича ва жаҳаннам устига сирот кўригини қўйилганда ҳам кўприкнинг икки ёнида кўплаб чангаклар ва тиканаклар бўлади Аллоҳ таоло у билан бандалардан хоҳлаганларини сиротдан ўтиб кетишдан тўхтатиб қолади. Шу ўринда нажот топиш ёки топмаслигини билгунича(ҳеч ким ҳеч кимни эсга олмайди)” дедилар. Абу Довуд ривояти. 
Бошқа бир ривоятда “Сиротнинг ўнг ва чап тарафларида фаришталар саф тортиб турган бўладилар. Саъдон дарахтининг тикони каби чангаклар билан сиротдан ўтувчиларни илиб олиб қолади” дедилар. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 207 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar