Сақич ҳақида

Ассалому алайкум! Сақични шомдан кейин чайнаса ўликларни суягини чайнаш бўлади дейишар экан, аслида шундайми? Сақич чайнаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Балки сақич чайнаш борасида айрим мулоҳазалар бор. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фатволаридан “ал- Фатово ал- Ҳиндийя”да шундай дейилган: “Аёлларнинг сақич чайнаши жоизлиги борасида ҳеч бир хилоф йўқ. Эркаларнинг чайнаши ҳақида ихтилоф бор. Шамсул Аимма Ҳалавоний “Агар саҳиҳ мақсадда бўлса эркак ва аёлнинг чайнашининг зарари йўқ” деганлар. Ахлотийда ҳам шундай келган” (5 жилд, Муолажа ва даволаниш боби) Кўпчиликни олдида, ота-она ҳузурида, устоз ва ҳурматли кишилар бор жойда чайнаш одобдан эмас. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 185 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar