Ота-онани ранжитмаслик учун

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Ота-онасини ўзи хоҳламаган ҳолатда қалбини оғритиб қўяётган фарзанд, бундан қутилиш учун нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар куни бамдод ва шомдан кейин 100 марта لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ни ўқишни вазифа қилиб олсин. Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ : إِنَّ الرِّفْقَ لَا يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلَّا زَانَهُ، وَلَا يُنْزَعُ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا شَانَهُ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мулойимлик қайси ишда бўлса, уни гўзал қилади. Қайси ишдан уни олиб қўйилса, уни хунук қилиб қўяди” дедилар. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 02:19 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar