Жанозадан сўнг дуо
Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда Ёрқинжон қори домланинг бир мавизаларида мазҳабимизда жанозадан сўнг қўл кўтариб дуо қилиш макруҳ эканлиги ҳақида эшитиб қолдим. Илтимос шу ҳақида маълумот бeрсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Жанозанинг ўзи дуо бўлгани боис, ундан аввал ҳам, кейин ҳам дуо қилинмайди. Қўл кўтариб дуо қилиш эса китоб, суннат ва ижмоъи умматга хилоф ўлароқ жанозага зиёда қилишдир». (Док.Муҳаммад Абдулҳай. «Аҳкоми Маййит», 73-бет.) لا يقوم بالدعاء بعد صلاة الجنائز لانه دعاء مرة لان اكثرها دعاء «Жаноза намозларидан кейин дуо қилинмайди. Чунки у яна бир бор дуо қилиш ҳисобланади. Жанозанинг аксари эса дуодир» («Фатавои Баззозийя», 4-жилд, 80-бет). Бу икки китоблар ҳанафий мазҳабининг мўтабар китобларидан ҳисобланади. Фитна чиқармасдан аста-аста амал қилишга ўтишимиз керак. фалончи қилади, пистончи қилмайди деб жанжал қилишни ҳожати йўқ. чунки ҳаммамизга маълум биз илмдан, динимиздан анча узоқлашиб кетган эдик. Ўликка атаб чироқ ёқиш, уларга атаб қўй сўйиш, жинларга атаб ис чиқаришлар каби шаръан ножоиз ишлардан энди қутилдик. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар